Нуробод тумани ғалла топшириш режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарди

Нуробод тумани ғаллакорлари Самарқанд вилоятида биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажаришди.

Туманнинг давлатга дон сотиш режаси 7,862 тоннани ташкил этиб, 15 июнь ҳолатига амалда 100 фоиздан ошириб бажарилди.

Нуробод туманида жорий мавсумда 463 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 2010 гектар сувли, 19 000 гектар лалми ер майдонларига уруғ экилган бўлиб, ғалла ҳосилдорлиги ҳар гектаридан лалми ер майдонларида 12-15 центнерни,  сувли ер майдонларида 50-55 центнерни ташкил этди.

Илғор фермер хўжаликларидан “Сепкисой юлдузи сари” давлатга ғалла топшириш режасини 167 фоизга, “Умид фаёз боғлари” 162 фоизга, “Ҳамфикр” 140 фоизга, “Нур чашма Нуробод ҳосили булоқ” 132 фоизга, “Нуробод самара тонги” фермер хўжалиги эса 125 фоизга бажариб, туман хирмонига юқори ҳисса қўшдилар.

Дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM