Вилоят Кенгаши сессиясида ташкилий масалалар кўрилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг бугун – 4 июнь куни ўтказилган навбатдаги сессиясида ташкилий масалалар ҳам кўрилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган Фарҳод Назаров вазифасидан озод этилди.

Депутатлар ушбу вазифага шу пайтгача вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган Беҳзод Раҳматуллаев номзодини тасдиқладилар.

Шунингдек, сессияда Жамолиддин Шамшиев Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси директори лавозимига тасдиқланди. Шу вақтга қадар ушбу вазифада илгари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган Сахобиддин Арзиқулов ишлаб келаётган эди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM