UzAuto Motors навбатдаги акцияни эълон қилди

UzAuto Motors автомобиль сотиб олмоқчи бўлган, бироқ маблағи етмаётган ҳамюртларимиз учун акция эълон қилди.

Акциянинг асосий шартлари:

— Бошланғич тўлов: автомобиль нархидан 40 % дан 70 % гача;

— Тўлов муддати: 12 дан 36 ойгача.

— Акция амал қилиш муддати: 2020 йил 1 июнь (ушбу сана ҳам киради).

“Акция доирасида қуйидаги автомобилларни кўрсатилган даврлар мобайнида ойма-ой тўлаш эвазига муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин:*

Spark MT/АТ — 2,0 млн сўмдан (12/18 ой)

Nexia AT — 2,6 млн сўмдан (12/18 ой)

Tracker MT/AT — 3,8 млн сўмдан (18/30/36 ой)

Malibu 1,5 Turbo — 5,6 млн сўмдан (18/30/36 ой)

Trailblaizer — 4,9 млн. сўмдан (24/36 ой)

Диққат: ойма-ой тўланадиган сумма бошланғич тўлов ҳажми ҳамда муддатли тўлов даврига қараб ўзгариб боради.

Акция жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади.

Батафсил маълумотларни компаниянинг Call-Маркази +998 78 141-77-77 ҳамда расмий дилерларидан олишингиз мумкин.

Акция доирасида қатнашаётган автомобилларнинг нархлари муддатли тўлов эвазига амалдаги нархдан фарқ қилиши мумкин” дейилади компания маълумотида.

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM