Вилоят прокурори Ф.Зуфаров нурободлик фуқароларга камбағалликдан чиқиш бўйича ўқув-семинари ўтиб берди

Бугун Нуробод туманининг Улус ва Халқабод маҳаллаларида Самарқанд вилоят прокурори Ф.Зуфаров ва туман мутасаддилари иштирокида фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Ўқув-семинарларининг ташкил этилишидан асосий мақсад маҳаллалар аҳолисини  паррандачилик, қуёнчилик соҳалари билан шуғулланиш ва иссиқхонадан унумли  фойдаланиш, кам таъминланган оилаларнинг қўшимча даромад манбаини яратиш ва бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Вилоят прокурори маҳаллалардаги кам таъминланган аҳоли хонадонларида бўлиб, имкониятидан келиб чиқган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича тушунтиришлар бериш билан биргаликда маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM