Нуробод тумани ҳокими қурилиши давом этаётган объектлар билан танишди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров Наврўз маҳалласида бунёд этилаётган 24 та хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар ҳамда Машъал маҳалласидаги туман Давлат санитария эпидемиология назорат марказига вакцина саклаш омборхонасининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида қурилиш объектларини қуришда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш ва қурилиш ишларини ўз вақтида якунига етказиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM