Нуробод туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оишириб келинмоқда.
Бугун туман ҳокими Ф.Заиров томонидан “Нуробод туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”га асосан, тумандаги 5 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.
Хотин-қизларимиз маиший техникаларга эга бўлиш билан биргаликда, доимий иш билан бандлиги таъминланиб, меҳнат дафтарчаси юритиладиган бўлди.