Нуробод туманидаги Сазағон маҳалласини паррандачиликка ихтисослаштириш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров раҳбарлигида туман Бандликка кўмаклашиш маркази, АТБ “Халқ банки” туман филиали, туман Ветеринария бўлими ва томорқа хизматлари иштирокида паррандачиликка ихтисослашган “The Lion King” МЧЖ биносида Сазағон маҳалласини паррандачиликка ихтисослаштириш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинарининг ташкил этилишидан асосий мақсад маҳалла аҳолисини  паррандачилик соҳаси билан шуғулланишга ўргатиш, ўзининг қўшимча даромад манбаини яратиш ва бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Бугунги кунда маҳалладаги паррандачиликка ихтисослашган “The Lion King” МЧЖда 3000 бош бройлер товуқлари етиштирилмоқда. Мазкур МЧЖ тумандаги томорқа хизматлари билан биргаликда аҳолига бройлер жўжаларини етказиб бериши ҳамда фуқароларда паррандачилик соҳасида тажриба ва кўникмалар ҳосил қилишда амалий ёрдам бериши белгиланди.

Шунингдек, аҳолининг паррандачилик билан шуғулланишига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман ташкилотлари вакиллари доимий фаолият олиб борувчи штаб ташкил этилди.

Туман раҳбари маҳалладаги аҳоли хонадонларида бўлиб, паррандачиликни ривожлантириш бўйича тушунтиришлар бериш билан биргаликда маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM