Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Нуробод туманидаги хотин-қизларнинг холидан хабар олди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Нуробод туманидаги маҳаллаларга ташриф буюриб, туман хотин-қизларининг кайфияти, дарду-ташвиши, турмуш шароити ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишди.

Учрашувлар давомида ҳозирги карантин даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш чораларини кўриш, хонадон томорқаларида зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва камбағалликдан чиқиш йўллари тўғрисида сўз юритди.

Маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни камбағаллик ботқоғидан чиқариш бўйича аниқ вазифалар белгаланиб, туман мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM