Инсоният сўнгги 65 йилда 8,3 млрд тонна пластмасса ишлаб чиқарган?!

Ерда сўнгги 65 йил ичида инсоният 8,3 млрд тонна пластмасса ишлаб чиқарган. Бу тахминан 25 мингта Нью-Йоркдаги Empayar-steyt-bilding осмонўпар биноларининг умумий оғирлиги ёки 2 млрд. филларнинг умумий массасига тенг дегани.

Бу ҳақда Калифорния университети олимлари “Science Advances” журналида чоп этилган мақоласида айтиб ўтишган. Олимлар пластмасса ишлаб чиқарилишини ҳисоб-китоб қилиб, натижаларни таҳлил этишган. Энг катта муаммо, бир марталик идишларни қисқа муддатда ишлатиб, чиқиндига ташланишида экан.

“Биз жуда тез пластмасса сайёрасига айланмоқдамиз, — дейди эколог Роланд Геер. – Агарда биз ифлосланган дунёда яшашни истамасак, баъзи бир материалларни, хусусан пластикдан фойдаланишни қайта кўриб чиқишимиз лозим, — деди саноатчи- эколог Роланд.

Маълумотларга кўъра, ишлаб чиқарилган барча пластмассанинг 70 фоизи Ер устига сочилиб кетган чиқинди полигонларини ёки Дунё океанини ифлослантирмоқда.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM