Нуробод тумани ҳокимининг 8 март — “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам табриги

Ассалому алайкум, Азиз аёллар!

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами  8 март — “Халқаро хотин-қизлар куни” билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Сизларни ва сизлар орқали барча туманимиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни яна бир бор қутлуғ байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака тилайман.

Доимо, юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду-хуррамлик аримасин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM