Нуробод-Нурбулоқ-Иштихон автомобил йўлининг қолган қисми ҳам таъмирланмоқда

Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-53 Нуробод-Нурбулоқ-Иштихон Республика аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлининг 31 км. қисмида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда автомобил йўлининг 21 км. қисмида тўлиқ мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Ушбу  4Р-53 Нуробод-Нурбулоқ-Иштихон  йўлининг қолган таъмирга муҳтож 10 км. қисмида “SAMARQAND NEW TECH” МЧЖ пудратчи қурилиш корхонаси томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM