Янгиликлар

Нуробод туманидаги 4К-546 “Нурбулоқ-Бошқудуқ-Улус” маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобил йўлининг 12-22 км. қисмларида асфалть ётқизиш ишлари якунланди

Бугун Нуробод туманидаги 4К-546 “Нурбулоқ-Бошқудуқ-Улус” маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобил йўлининг 12-22 км. қисмларида асфалть ётқизиш ишлари якунланиб, ушбу йўлни фойдаланишга топшириш тадбири бўлиб ўтди.

"Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозим", - деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани, шу билан бирга, ҳозир ҳам тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани таъкидланди.

Президент Конституциямизга аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши ва уй-жойга эга бўлиши тўғрисидаги янги моддаларни киритиш лозимлигини таъкидлади.

Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмлари 1,5 баробарга оширилиб, 90 мингга етказилади.

Маҳалла – тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир.

Шунинг учун ҳам бундан буён давлат инвестиция дастурлари маҳалла даражасига туширилади, деди Президент.

Президентимиз кейинги йили қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилишини маълум қилди.

Шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилади.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM