Янгиликлар

60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари амалга оширилмоқда

Шарқ Юлдузи маҳалла фуқаролар йиғинида 60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд хотин-қизлар ҳолидан ҳабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда

“Аёллар дафтари”нинг 2-босқичини шакллантириш бўйича маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд хотин-қизлар ҳолидан ҳабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Қишлоқ хўжалигини техникасиз тасаввур этиш қийин

Халқимизда «Техника – деҳқоннинг қаноти», деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган, албатта. Сабаби ерга уруғ қадашдан тортиб, ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олишга қадар бўлган ишларнинг барчаси техника кучи ёрдамида амалга оширилади.Шу боис, мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳалари қатори қишлоқ хўжалигида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистонда Президент ташаббуси билан Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий боғлиқлиги бўйича халқаро конференция ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.Форумнинг асосий мақсади Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни икки минтақа халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлашдан иборат.Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институт ва компаниялар, етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказларнинг раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

Самарқанддаги олий таълим муассасаларига 2021-2022 ўқув йили учун қанча талаба қабул қилинади?

Самарқанд давлат университетига – 2550 та квота ажратилган бўлиб, 815 таси давлат гранти, 1735 таси тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шундан университетнинг Каттақўрғон филиалига – 600 та (300 та давлат гранти, 300 та тўлов-контракт) квота ажратилган.Бундан ташқари, Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финландия педагогика институтига – 1300 та квота ажратилган (335 таси давлат гранти, 965 таси тўлов-контракт асосида).

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM