Янгиликлар

Афғонистон Президенти ва Покистон Бош вазири Тошкентга келади

Маълумки, 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли анжуманда иштирок этиш учун Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон ташриф билан Ўзбекистонда келади.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар учун брифингда маълум қилди.Ш.Асадовнинг аниқлик киритишича, Покистон Бош вазири расмий ташриф билан, Афғонистон раҳбари эса халқаро конференция доирасида амалий ташриф билан келмоқда.Ушбу конференция, шубҳасиз, жорий ҳафтанинг энг муҳим тадбири бўлади.

60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида қурилаётган 60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Нуробод тумани ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

“Соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган эътибор тўғрисида” туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Жалалиддинов ОАВ вакиллари ва туман фаолларига ахборот берди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM