Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов масофавий дарслар ҳақида айтиб ўтди.
"Ҳужжат топшириш, рўйхатдан ўтиш муддатлари ўзгармайди. Белгиланган муддатларгача давом этади.
Сиртқи таълим 100% масофавий таълим шаклига ўтади.
Кечки таълим шакли бўйича ишларни режалаштирганмиз, қандай вазият бўлишидан қатъий назар, 50% масофавийга ўтади.
Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши каранитн шароитидан келиб чиқиб белгиланади", деди Мажидов.