Сиртқи таълим 100 фоиз, кечки таълим 50 фоиз онлайн форматга ўтади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов масофавий дарслар ҳақида айтиб ўтди.

"Ҳужжат топшириш, рўйхатдан ўтиш муддатлари ўзгармайди. Белгиланган муддатларгача давом этади.

Сиртқи таълим 100% масофавий таълим шаклига ўтади.

Кечки таълим шакли бўйича ишларни режалаштирганмиз, қандай вазият бўлишидан қатъий назар, 50% масофавийга ўтади.

Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши каранитн шароитидан келиб чиқиб белгиланади", деди Мажидов.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM