Нурободда кунига 20 тоннагача пахта териш қувватига эга машина иш бошлади

Нуробод туманига Туркиянинг “Cansa SC” компаниясида ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги икки қаторлик пахта териш машинаси келтирилди.

“Cansa SC” пахта териш машинаси кунига 8-10 гектар майдондан 18-20 тоннагача пахтани териш қувватига эга.

Мазкур инновацион пахта териш машинаси кунига ўртача 20 тонна пахта терса, бу қўл теримидаги 20-25 нафарга яқин кишининг меҳнатига тенг деганидир.

Энг муҳими, “Cansa SC” анъанавий терим машиналаридан фарқли равишда пахтани тоза теради.

Ҳозирча туманимизга бир дона юқори унумли ана шундай терим машинаси келтирилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM