Ҳоким мактабга борди

Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев "Олға" маҳалласида жойлашган 30-умумтаълим мактабида бўлиб, дарс жараёнларида бевосита иштирок этди ҳамда ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашди.

Мактабнинг педагоглар жамоаси билан суҳбатда эса, мактаб - оила - маҳалла учлиги фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, мактаб муаммосига биринчи даражали масала деб қараш лозимлиги, мактаб – фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб касбга ўргатувчи даргоҳга айланиши зарурлиги таъкидланди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM