Президент Рамазон ҳайитига 5 кунлик дам олиш кунини эълон қилди, қайси туристик хизматлар учун чегирмалар мавжуд?

Маълумки, шу йилнинг 26 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда пандемия даврида жаҳон миқёсида ўрнатилган чекловлар бирин-кетин камаяётгани сабаб туризм индустрияси тиклана бошлаётгани таъкидланди.Давлат раҳбари Рамазон ҳайити муносабати билан халқимизга яна 5 кунлик дам олиш берилишини алоҳида қайд этди.Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 кунлик: 30 апрель - 1-2-3-4 май кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмга жалб этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан эълон қилинган республика бўйлаб чегирмалар тўғрисида маълумотлар жамланди.

1. «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан байрам муносабати билан 2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50% чегирма жорий қилинди.

2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Рамазон Ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, жорий йилнинг 3-4-5 май кунлари, Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида 767/768-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

3. «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос объектлари (зиёратгоҳ ва қадамжолар)да жорий йилнинг 30 апрель – 1-2-3-4 май саналарида юртимиз фуқаролари учун кириш чипталар нархига катталар учун 20% ҳамда ёшлар учун 50% чегирмалар жорий қилинди.

Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан ихтиёрий чегирмалар тақдим этилмоқда.

Қуйида уларнинг рўйхати билан танишишингиз мумкин:

1. Умумий овқатланиш жойларидаги хизматлар учун бериладиган чегирмалар;

2. Жойлаштириш воситалари (меҳмонхона ва меҳмон уйи) хизматлари учун бериладиган чегирмалар;

3. Ички туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари;

4. Маданий мерос агентлиги тизимидаги музейларда эълон қилинаётган чегирма ва акциялар.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM