2 кунлик саёҳати ташкил этилди

Жорий йилнинг 29-30 май кунлари Нуробод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги 39 та маҳалла фуқаролар йиғини ходимларини Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб 2 кунлик саёҳати ташкил этилди.

 

Ушбу саёҳат давомида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари Тошкент вилоятида жойлашган Зангиота зиёратгоҳи, Тошкент шаҳридаги Ҳасти Имом зиёратгоҳи, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов номидагни илмий-амалий ёдгорлик маркази ҳамда Халқаро Ислом сивилизация Марказидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

 

Саёҳат бир олам саргузаштларга бой бўлиб, маҳалла тизими ходимларининг кайфиятига хуш кайфият улашди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM