Коррупция – адолат ва жамият кушандаси

Жамият ривожига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат – коррупциядир. Шу сабабли юртимизда коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни илдизи билан йўқ қилиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бугун Нуробод туманида ҳокимлик аппарати ходимлари, корхона ва ташкилортлар раҳбарлари, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, туман секторлари раҳбарлари ўртасида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Йиғилишда сўзга чиқувчилар, демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путр етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлиши таъкидланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM