Ислоҳотлар самарадорлигини оширишда 2-секторнинг ўрни қандай бўлмоқда?

Сурхондарё вилоятидаги 2-сектор фаолияти билан яқиндан танишиш асносида эришилаётган ютуқ ва натижалар салмоқли эканига гувоҳ бўлдик.Мамлакатимизнинг Тожикистон Республикаси билан чегарадош Узун туманидаги 2-сектор ҳудудида 66 минг 411 нафар аҳоли истиқомат қилади, оилалар сони 15 минг 754 тани, хонадонлар сони 11  минг 920 тани ташкил этади.Ҳудудида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, янги иш ўринлари яратиш орқали бандлигини таъминлаш, ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни камбағалликдан чиқаришга доир ишлар изчил  амалга оширилмоқда.Айни мақсадда 3284 нафар оила аъзолари бўлган 838 та оилалар ҳозирда "темир дафтар"га киритилган. Мазкур оилаларнинг шарт-шароит ва имкониятлари батафсил ўрганилиб, 73 тасига иссиқхона қуришга яқиндан кўмаклашилди. Сектор вакиллари  ташаббуси билан 9 таёшларнга 9 бош йирик шохли чорва моллари, 19 та оилага 1200 дона парранда, шуниншдек," темир дафтар"га рўйхатига 832 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди."Ёшлар дафтари"га киритилган 538 нафар ёшлар доимий эътиборда. Улардан 215 нафарининг бандлиги таъминланди, 10 нафар ёшларга  74 млн. сўмлик асбоб-ускуналар субсидия асосида ажратилди. 43 нафар ёшларга кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорликка жалб этилди,  79 нафари касб-ҳунарга ўқитилди.Бундан ташқари дафтарга киритилган ёшларнинг 15 нафари тадбиркорларга бириктирилди, 4 нафари “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктирилди, 150 нафарига 37.5 гектар ер майдони ажратилди, 22 нафарининг ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммолари ҳал этилди. Мана бир мисол. “Қарашиқ” маҳалласида яшовчи ишсиз фуқаро Зафар Жумаев туман прокуроридан балиқчиликни йўлга қўйишни сўраган  мурожаати назоратга олинган ҳолда ижобий ўрганиб чиқилди. Фуқаро “ёшлар дафтари”га киритилиб, туман савдо-саноат палатаси томонидан 1+1 тамоили асосида тадбиркорлик фаолияти бўйича ўқитилди, пировардида унга АТ “Микрокредитбанк” туман филиали томонидан 225 млн. сўм кредит маблағи ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада, З.Жумаев “Атлантик Мовий Океан” хусусий корхонасини ташкил этиб, ўзи ва 4 нафар ишсиз ёшларнинг ҳам бандлигини таъминлади.Худди шунингдек,  “Янги куч” маҳалласида яшовчи ишсиз фуқаро Собиржонов Хусан Абдулазиз ўғлининг  33 млн. сўм кредит ажратилиб, “Янги куч парранда” оилавий корхонаси ташкил этилган бўлса, “Маландиён” маҳалласида яшовчи ишсиз фуқаро Мухиддинова Шохида Одилжон қизининг туман прокурори кўмаги билан 30 млн. сўм кредит ажратилиб, “National product-National prade” МЧЖ фаолиятига асос солинди.Бундан ташқари, “ёшлар дафтари” киритилган 10 нафар ёшга 980.000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари, 69 нафарига ўзини-ўзи банд қилиб даромад манбаига эга бўлиши учун асбоб ускуна ва 10 нафар ёшга субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилиши таъминланди.2-сектор ҳудудида 12259 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар мавжуд. 9615 нафар аёлларга анкета сўровномаси тўлдирилган ва уларнинг 274 нафари "Аёллар дафтари"га киритилган.Йил бошидан буён жами 257 нафар (94 фоиз) аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди.2-сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати доимий ўрганиб борилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, бевосита сектор раҳбари ташаббуси  билан 0.5 км. ички йўллар асфалть қилинди, 4.8 км. йўлларга шағал ётқизилиб, таъмирланди, 120 метр янги газ тармоғи тортилди, 30 та газ тақсимлаш қурилмалари таъмирланди, аҳолини маиший газ баллонга бўлган талабини қондириш мақсадида 213 дона суюлтирилган газ балонлари берилди. 1 дона сув минораси 3 дона сув насоси таъмирланиб, 4 дона сув насоси ўрнатилган ҳамда 1.2 км. сув қувури тортилди. Натижада 2160 нафар аҳоли истиқомат қиладиган 515 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.Бундан ташқари, 2-сектор ҳудудидаги 1 та умумтаълим мактаби, 1 та мактабгача таълим ва 1 та соғлиқни сақлаш муассасаси жорий таъмирланди.Узун туман прокурори адлия кичик маслаҳатчиси И.Қосимов раҳбарлигида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди. 2-сектор ҳудудидаги “Меҳнат” маҳалласида жойлашган 75-сонли Қишлоқ оилавий поликлиникаси 200 млн сўм маблағ эвазига капитал таъмирланди. Мазкур ҚОП 2003 йилда қурилган бўлиб, тумандаги 19.572 нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Туман прокурори ташаббуси билан амалга оширилган капитал таъмирлаш ишлари натижасида қишлоқ оилавий поликлиникаси замонавий шарт-шароитларга эга бўлиши билан биргаликда тиббий-хизмат сифати ҳам яхшиланишига эришилди.Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги оғир маҳалла тоифасига киритилган “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини биноси таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли, туман прокурорининг ташаббуси билан ҳомийлик маблағлари ҳисобидан МФЙ биноси капитал таъмирланиб, мавжуд шароитлар яхшиланди ҳамда бинонинг ички ва ташқи томони завонавий кўринишга келтирилди.Умуман, ислоҳотлар самарадорлигида прокурор секторларининг ўрни алоҳида бўлмоқда. Буни Узун туманидаги маҳаллалар мисолида ҳам кўриб турибмиз.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM