Эндиликда “ID карта"лари мавжуд бўлган ҳайдовчилар бошқа ҳужжатларини тақдим этмасликлари мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги  «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271-сон қарорида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилиниши белгилаб қўйилди. Юқоридаги топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан “e-Protokol” ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида “ID карта»ни ўқиш орқали фуқаронинг эгалигида мавжуд бўлган автотранспорт воситалари, нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.  2021 йил 19 майдан бошлаб “ID карта"лари мавжуд бўлган нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома  ID карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM