Нурободлик Собиржон Сафаролиев Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Собиржон Сафаролиев 2001 йилда Нуробод тумани Жом қишлоғида тўғилган.

У бугунги кунда Самарқанд давлат университетининг Жисмоний маданият факултети 1 курс талабаси бўлиб, спортнинг Академик эшкак эшиш тури бўйича доимий шуғулланиб келмоқда.

2019 йил Жанубий Корея Республикасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳамда Таиланднинг Паттая шаҳрида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда олтин медални қўлга киритди.

Жорий йилнинг 7 май куни С.Сафаролиев Японияда бўлиб ўтадиган Токио олимпиадасининг Академик эшкак эшиш тури бўйича мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

С.Сафаролиевга мусобақаларда ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM