Нуробод сардорлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Зайниддинов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Х.Тўхтаев ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши раиси З.Эргашов нурободлик сардорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида раҳбарлар тумандаги ташаббускор ёшларнинг, таълим муассасаларидаги сардорларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишда туман сардорлари муҳим рол ўйнаши лозимлигини алоҳида такидлаб ўтди.

Ташриф давомида Ш.Зайниддинов тумандаги замонавий қурилган “Ёшлар маркази”да ташкил этилаётган тўгараклар фаолиятини жонлантириш, ёшлар учун керакли шарт-шароитлар яратиб бериш тўғрисида масъулларга кўрсатмалар бериб ўтди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM