“Араб ота” маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бойқувват ота Садиновнинг хонадонида бўлиб, байрам совғаларини топширишди

Нуробод туманида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалаба муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар улашилмоқда.

 

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув спорт техника клуби ва туманда жойлашган 36184-сон ҳарбий қисм ходимлари тумандаги “Араб ота маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бойқувват ота Садиновнинг хонадонида бўлиб, байрам совғаларини топширишди.

 

Уруш фахрийсига Президент табриги ўқиб эшиттирилиб, Президент совғаси ҳамда 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва эсдалик совғалар топширилди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM