Нурободлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси  Рахмон ота Абилов ҳолидан хабар олинди

Бугун вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Абилов, туман ҳокими Ф.Заиров ва туман сектор раҳбарлари 9 май –Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалаба муносабати билан Нуробод тумани Тепақул маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рахмон ота Абилов ҳолидан хабар олиб, муборакбод этишди.

 

Уруш фахрийсига Президент табриги ўқиб эшиттирилиб, Президент совғаси ҳамда 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти топширилди.

 

Тумандаги фахрийлар холидан хабар олишда туман Мудофаа ишлари бўлими ва туманда жойлашган 36184-сон ҳарбий қисм ходимлари, маданият ва санъат усталари, жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM