МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 13 апрель куни “АЧЧИК ХАКИКАТ\ГОРЬКАЯ ПРАВДА” номли Telegram каналида эълон қилинган “Нуробод тумани Олға маҳалла фуқаролар йиғинида доимий руйхатда тўриб, Каттақўрғон шаҳрида яшовчи фуқаро Рахимов Бектош Эшмурод ўғлининг мурожаати” юзасидан муносабат

 

Нуробод тумани Олға маҳалла фуқаролар йиғинида доимий руйхатда тўриб, Каттақўрғон шаҳрида яшовчи фуқаро Рахимов Бектош Эшмурод ўғлининг мурожаати туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро Рахимов Бектошнинг отаси Рахимов Эшмурод 1954 йил Нуробод тумани Олға маҳалласи, Олға қишлоғида туғилган, 1-гурух ногирони, пенсияда, Нуробод тумани Олға маҳалласида доимий руйхатда турсада, 35 йилдан буён Каттақўрғон шаҳрида ижарада яшаб келаётганлиги маълум бўлди. Ўғли Рахимов Бектош 1995 йил туғилган, оиласида 3 киши яшайди, 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Турмуш ўртоғи вақтинча ишсиз. Б.Рахимов Олға маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар дафтарида” рўйхатда туради.

Фуқаро Б.Рахимовга Каттақўрғон шаҳридаги “Metall solution texmologies” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида ойлик маоши 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўмлик иш ҳамда Самарқанд шахрида жойлашган “Enter injinering LTD” корхонасига ишчи вазифасига ишга таклиф қилинганда рад этган.  Олға маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Хужамияров томонидан Б.Рахимовнинг гаровда турган фуқаролик паспортига 300 000 (уч юз минг) пул тўлаб олиб берилди. Маҳалла томонидан 2020 йил август ойида 500 000 (беш юз минг) сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари фуқаро Б.Рахимов 2020 йил сентябр ойида Олға маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги ҳақ тўланадиган жамоат ишида ишлаган. Фуқаро Б.Рахимовнинг Олға қишлоғидаги уйига электр энергияси ўтказишда маҳалла томонидан амалий ёрдам кўрсатилган. Фуқаро Б.Рахимов 2021 йил апрел ойида 2 ёш бола пули масаласида ҳужжатларини маҳаллага топширган, маҳалла томонидан реестр асосида ҳужжатлари туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тақдим этилганлигини маълум қиламиз.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM