“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Жорий йилнинг 26 март куни Нуробод тумани Улус маҳалласида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

 

Меҳнат ярмаркасини ўтказишдан асосий мақсад, туман ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган фуқароларининг бандлигини таъминлаш, мутахассислиги бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта ўқитишга йўналтириш, муайян иш билан банд бўлмаган ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш шунингдек, меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар беришдан иборатдир.

 

Ўтказилган ярмаркада туман ҳудудидаги 20 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган 252 та бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашишди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM