​​​​​​​Муносабат

Жорий йилнинг 5 март куни ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани Юксалиш МФЙ Омонбой қишлоғи фуқаролари томонидан қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қилган видеолавҳали мурожаати эълон қилинди.

Ушбу мурожаатни ўрганиш учун Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бугунги кунда Юксалиш маҳалласи Омонбой қишлоғи фуқаролари ичимлик сувини маҳаллий махсус ичимлик сув ташувчи техникалар ёрдамида ташиб истеъмол қилмоқда.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2020 йил 28 августдаги “Самарқанд вилоятида 2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан, 2023 йилда Нуробод тумани Юксалиш МФЙ Омонбой қишлоғи ҳудудида лойиҳа қиймати 1,2 млрд. сўмлик 1 дона ичимлик суви иншооти ва 4,2 км. ичимлик сув тармоғи тортилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM