“Нуробод” газетаси бош муҳаррири Ботирова Нодира Бекматовна "Мўтабар аёл" кўкрак нишони билан мукофотланди

Бугун Самарқанддаги "Life Garden" базмгоҳида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сонли қарорига асосан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини вилоятимизда турли соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилаётган хотин-қизларга топширди.

Улар орасида тумандошимиз, фаол, фидоий, муҳтарама опамиз “Нуробод” газетаси бош муҳаррири Ботирова Нодира Бекматовнанинг борлиги биз учун шараф.

Н.Ботировани ушбу мукофот билан қутлаб,  келгусидаги ишларига улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM