“Ёшлар парламенти” аъзоси ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг Нуробод туманидан сайланган аъзоси Эркин Пардаев тумандаги энг чекка ҳудудлардан бири “Лолазор” маҳалласидаги 50-мактаб юқори синф ўқувчилари билан учрашди.

Учрашувда ёшларнинг олдига қўйган мақсадлари, қайси соҳага қизиқиши ҳамда келажакда қайси касб эгаси бўлишга интилаётганлиги тўғрисида суҳбатлашилди.

- Инсонларни ўз олдиларига қўйган мақсадларига қараб билиш мумкин. Сизлар ҳам бугундан, ҳозирдан ўз олдингизга улкан мақсадларни қўйинг. Олдингизга қўйган мақсадингизга эришиш учун эса тинмай ўқиб изланинг. Ҳаётнинг маъноси ҳам орзу-мақсадлар сари интилишдан иборат, – деди “Ёшлар парламенти” аъзоси.

Учрашув сўнгида ёшларга илмий ва бадиий адабиётлар совға қилинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM