Моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни амалга оширишдаги ўзгаришлар

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам такдим этиш тартиб-тамоилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарори  ижросини таъминлаш мақсадида бўлимимизда ишлар босқичма босқич амалга амалга оширилмоқда.

Жумладан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари томонидан барча маҳалла ходимларига қарорга асосан бола пулларини тайинлаш ва тўлаш тизимидаги ўзгаришлар юзасидан тушунчалар берилмоқда. Шунингдек ҳозирги кунда нафақалари олиб турган фуқароларнинг маълумотлари “Ягона реестр ахборот тизими”га бўлим ходимлари томонидан киритиб борилмоқда.

 

Ушбу қарорга кўра, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 

1. Ариза берувчи фуқаро Пенсия жамғармасига МФЙ органи орқали ариза ва оила аъзоларининг паспорт ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхаларини ҳар ойнинг 15 санасидан кечиктирмай тақдим қилади.

2. Туман ва шаҳар Пенсия жамғармаси бўлимлари берилган аризалардаги маълумотларни “Ягона реестр” ахборот дастурига киритади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори ва бошқа белгиланган мезон тўғрисида автоматлаштирилган тарзда “Ягона реестр”АТ томонидан маълумотлар йиғилади.

Шунга мувофиқ, нафақалар ёки моддий ёрдам тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор 3 иш куни мобайнида автоматик тарзда умумлаштирилади. Нафақа тайинланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида маълумот аризачининг телефонига СМС тарзида хабар юборилади.

“Ягона реестр”АТ автоматлаштирилган тарзда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлаш бўйича электрон тўловлар шакллантирилади ва тегишли тижорат банкига юборилади – бу жараён ҳар ойнинг 5 санасидан 25 санасигача давом этади.

3. Тижорат банки тайинланган ижтимоий нафақалар ёки моддий ёрдам тўловини амалга оширади ҳамда Пенсия жамғармаси бўлимини махсус ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар тўғрисида хабардор қилинади (ҳар ойнинг 5 санасидан 25 санасигача).

 

Тоштемир ЮСУПОВ,

Нуробод туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM