Нуробод туманида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” тадбири бўлиб ўтди

Бугун Нуробод туманида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари тадбири ўтказилди.

Тадбир туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилиб, машғулотларда туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари, ёшлар ва ҳарбийлардан иборат қатнашчилар иштирок этишди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM