Нуробод туманининг чекка ҳудудларида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Нуробод туманининг Жом, Тегирмонбоши, Омандара ва Гирдиқўрғон маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикдан асосий мақсад аҳоли орасида сурункали ноинфекцион касалликларни эрта аниқлаш, турли хавф омилларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлардан иборат.

Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг 20 дан ортиқ малакали шифокорлари тиббиётнинг 13 та йўналиши бўйича аҳоли соғлиғини чуқур кўрикдан ўтказишди.

Беморларга замонавий УЗИ ва ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллардан ўтказиш учун ихтисослашган тез тиббий ёрдам машиналари жалб қилиниб, жами 477 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM