Нурободлик олий ўқув юртлари битирувчилари иштирокида тадбир ташкил этилди

Бугун Нуробод туман халқ таълими бўлими томонидан олий ўқув юртларининг 4 курс талабаларига тумандаги педагог ходимларга фанлар кесимида эҳтиёж мавжуд бўлган мактаблар фаолияти билан танишиш ва 3 томонлари шартнома имзолаш юзасидан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров ва Самарқанд давлат чет тиллар институтининг раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Қизғин баҳс-мунозаралар тарзида ўтган тадбирда 82 нафар нурободлик ОТМ битирувчилари иштирок этиб, уларнинг 24 нафари билан 3 томонлама шартномалар имзоланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM