Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди

Нуробод туман ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимларини сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ҳамда жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш мақсадида ўқув-семинарлари ўтказиб келинмоқда.

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Илмуродов ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Қиличов ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланишини кенгайтириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек ушбу ўқув семинар давомида туман ҳокимлиги Ташкилий - назорат гуруҳи раҳбари Л.Муқимов ҳокимлик масъул ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги ҳужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

Семинар давомида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Э.Пардаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган масалаларга тўхталган бўлса, туман ҳокимлиги Бош юристконсулти Ж.Шеров мамлакатимизда ҳафта давомида қабул қилинган янги қонун, қарор ва норматив ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар берди.

Ушбу ўқув-семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM