Нуробод туманида пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам нақд пул шаклида тарқатилмоқда.
Тумандаги 1290 та оилаларга 1 млрд. 253 млн. 780 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам нақд пул шаклида берилади.
Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити арафасида 328 та эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашиш мақсадида 1 млн. сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилган эди.