Жонли эфирда онлайн БРИФИНГ ўтказилади

Эртага, 14 июль куни соат  11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида Нуробод тумани ҳокими ўринбосари, Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича туман штаби раҳбари Самаджон Илмуродов иштирокида жонли эфирда онлайн БРИФИНГ ўтказилади.

Шунингдек, брифингда Нуробод туманида коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилади.

 

Брифингни туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facеbook ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/zairov.faxriddin саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

 

Ўзингизни қизиқтирган саволларни Телеграм мессенджеридаги @nur_pressbot га ёки +99893 7242375 рақамига йўллашингиз мумкин.

 

Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM