Давлат хизмати марказлари стикер бермайди

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

ДХА ахборот хизмати хабар беришича, Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM