Депутатларнинг жойлардаги ўрганиши натижали бўлмоқда

Самарқанд вилоятида аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасидаги ишларнинг Нуробод туманидаги ҳолати ўрганилди.

Депутатлар тумандаги камбағал оилаларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг қандай йўл билан камбағалликдан чиқиши ҳамда доимий ўз манбасига эга бўлиши тўғрисида ўрганишлар олиб борди.

Шунингдек, маҳаллий кенгаш депутатлари билан уларнинг фаолият самарадорлигини, ҳужжатлар юритилиши ва халқ вакили сифатида эътибор қаратиладиган жиҳатлар хусусида суҳбат олиб борилди.

Депутатларнинг жойлардаги ўрганишлари самарали бўлмоқда албатта. Жойларда ижро ҳокимияти ва мутасаддиларнинг масъулияти оширилиб, йўл қўйилган хато-камчиликлар бартараф этилмоқда.

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM