Нуробод тумани ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров 1 сектор ҳудудига кирувчи туман марказидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ёлғиз кексаларнинг холидан хабар олди.

Ўрганишлар давомида хонадон соҳибларининг муаммо ва камчиликлари тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Туман раҳбари хонадонларда бўлиш билан бирга тумандаги Уй-жой мулкдорлар ширкатлари, кўп қаватли уйлар ва озиқ-овқат дўконларининг бугунги кундаги ҳолати билан ҳам яқиндан таънишиб, тозалик ва ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор бериши зарурлиги таъкидланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM