Абдулла Арипов ва Асқар Мамин Қозоғистонда тошқиндан жабрланганлар учун янги уйлар қурилишига старт берди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Туркистон вилоятининг Мақтаарал тумани Мирзакент посёлкасида учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири сайтида хабар берилди.

Ҳукуматлар раҳбарлари Мақтаарал туманиниг сув тошқинидан зарар кўрган Нурлижол, Оргебас, Фирдавси қишлоқларида сув тошқин оқибатларини бартараф қилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳудудда олиб борилаётган тозалаш ишларига 1300 дан ортиқ одам ва 220 та техника, жумладан 200 нафар мутахассис, 100 га яқин ўт ўчириш машинаси, экскаватор, трактор, сув ҳайдаш насослари жалб қилинган.

Мақтаарал тумани Мирзакент посёлкасида Бош вазирлар микрорайон қурилиши режаси билан танишиб, маҳаллий фуқароларга қуриладиган уйлар учун пойдевор қўйиш маросимида иштирок этишди.

Мирзакентда Ўзбекистон ва Қозоғистон мутахассислари биргаликда Женис, Жанатурмис, ва Достик аҳоли яшаш пунктларидаги 500 оила учун уй, мактаб, болалар боғчаси ва фельдшерлик пункти қуриш режалаштирилган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM