Академик: “Озиқ-овқатлар ва сув орқали коронавирусни юқтириб олмаслик учун анъанавий усулдан фойдаланинг”

Россия Фанлар академиясининг академиги, вирусолог Феликс Ершов НСНга берган интервьюсида қандай қилиб озиқ-овқат ва сувдан коронавирусга чалинишнинг олдини олиш мумкинлигини айтиб берди.

Академикнинг айтишича, коронавируснинг ўзига хос хусусияти вирус фақат ҳаво томчиларидан эмас, ошқозон орқали ҳам тарқалади. Шу сабабли ичимлик ва озиқ-овқатдан вирус юқтириб олишдан ҳимояланиш учун зарарсизлантиришнинг анъанавий усулларидан фойдаланиш мумкин.

“Барча уй бекаларига маълумки, иссиқлик билан ишлов бериш вирусларни ўлдиради. Шунинг учун сувни қайнатиш лозим. Энг қийин масала озиқ-овқат маҳсулотларидир. Уларни ҳам яхшилаб ювиш, иложи бўлса, термик ишлов бериш, эскирган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак”, — деган Ершов.

Озиқ-овқатдан касалликни юқтириб олмаслик учун олим, шунингдек, ҳожатхонадан чиққандан кейин қўлни ювиш ва болаларнинг гигиенага амал қилишини назорат қилиш лозим, дея таъкидлаган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM