Ўзбекистонда “Олий Даражали Дўстлик” ордени таъсис этилди

“Олий Даражали Дўстлик” орденини таъсис этиш тўғрисида” Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан “Олий Даражали Дўстлик” ордени таъсис этилди, орден тўғрисидаги низом ва орденининг тавсифи тасдиқланди.

Низомга кўра, орден билан Ўзбекистон олдидаги алоҳида эътироф этилган юксак хизматлари учун:

- хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;

- хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;

- халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари;

- атоқли давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, маънавият, маданият ва спорт соҳаларининг кўзга кўринган намояндалари, инсонпарварлик руҳидаги эзгу ишлари билан ном қозонган меценатлар, бизнес ҳамжамиятининг таниқли вакиллари мукофотланади.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM