Нурободда прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада жойларда бевосита ёшлар билан ўтказилаётган мулоқот ва учрашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун Нуробод туманидаги 4 умумий ўрта таълим мактабида туман прокурори Р.Хакимов иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари, ёшлар етакчилари ва мактаб ўқитувчилари ҳамда тегишли ташкилот ва муассаса вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида савол бераётган ёшларнинг кўплиги, улар томонидан кўтариб чиқилаётган долзарб ва муҳим масалалар ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, прокуратура соҳасига бўлган қизиқишлари, қолаверса, ён-атрофда бўлаётган турли воқеа ва ҳодисаларга бефарқ эмасликларини кўрсатди.

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM