Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

Жорий йилнинг 9 март куни “Samarqand viloyat teleradiokompaniyasi”нинг Телеграм мессенджеридаги “SamTVR Group” номли гуруҳида “Кун фотоси” рукни остида “Нуробод туманининг Нурбулоқидаги Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги  ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги қонунларидан йироқ ёзувлар...” номли фотолавҳали мақола эълон қилинган эди.

Мазкур мақолада келтирилган ҳолатни бартараф этиш мақсадида, туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, туманнинг Нурбулоқ шаҳарчаси кўчаларидаги Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги  ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги қонунларига зид келувчи кўргазмали рекламалар, лавҳалар, эълон ва нархномалар билан боғлиқ камчиликлар тўласинча бартараф этилганлигини маълум қиламиз.

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM