Талабаларга контракт пулини 4 га бўлиб тўлаш имкони берилмоқда!

Давлатимиз раҳбарининг“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида“ Фармонга мувофиқ:

- 2020 йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий этилади, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 60 фоизга етказилади;

- 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб алоҳида умумтаълим муассасаларида болаларни мактаб фанларига электрон ўқитиш бўйича ахборот тизимлари қоғоз ҳужжатларни бекор қилган ҳолда тажриба тариқасида жорий этилади;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

- мактаб ўқитувчиларининг юкламаси мақбуллаштирилади, ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 бараварга қисқартирилади;

- Ўзбекистон ОТМларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квота босқичма-босқич 2 бараварга оширилади;

- республика ОТМлари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;

- 2020 йилда камида 5 та ОТМ конкурс асосида танлаб олиниб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда трансформация қилинади;

- 2020 йилда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM