Нуробод туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

Жорий йилнинг 24 февраль куни Zarnews.uz номли Telegram канали ҳамда zarnews.uz  веб-сайтида “Найманободдан нега чемпионлар чиқмаяпти?” номли мақола эълон қилинди.

         Нуробод туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Меҳнаткаш маҳалласи Найманобод қишлоғида спорт соҳасини ривожлантириш бўйича муносиб шарт-шароитларни яратиш масаласи атрофлича ўрганиб чиқилди.

         Бугунги кунда Найманобод қишлоғида 15 умумий ўрта таълим мактабига қарашли 2015 йилда қуриб битказилган 12 х 24 ўлчамдаги спорт жиҳозлари билан таъминланган замонавий спорт зали ва ёрдамчи хоналари қишлоқ ёшларига куну-тун хизмат кўрсатиб келмоқда.

         Мактаб маъмуриятининг таъкидлашича, ўқув дарсларига халақит бермаса бўлгани, қолган вақтларда спорт зал эшиклари қишлоқ ёшлари учун доимо очиқ.

           Мазкур спорт зал бугунги кунда 20 турдан ортиқ спорт жиҳозлари билан таъминларган бўлиб, жорий йилнинг биринчи чорак якунига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча спорт ҳиҳозлари олиб берилиши белгиланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM