Ёшлар фестивали тадбирлари доирасида ташкил этилган учрашув шундай деб номланди.
Мазкур учрашувда туманимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзининг фаол ҳиссасини қўшиб келаётган, обрў-эътиборли, юқори ҳаётий тажрибага эга бўлган фаол нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Йигит-қизлар нуроний отахонлар билан дилдан суҳбат қуриб, турли масалалар, жумладан, “Бир нуронийга - ўн нафар ёш” тамойилидан кўзланган мақсад, юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, қолаверса, ёшлар келажакдаги режа ва мақсадлари ҳақида фикр-мулоҳаза юритишди.